Ўзбекистонда 1 ноябрдан табиий газнинг ижтимоий нормаси миқдори оширилади

Фото: Фото: norma.uz

TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб, ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади. Бу ҳақда "Hududgaztaminot" АЖ Матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қайд этилишича, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан- 500 м3 га оширилади.

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)

501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм

2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм

5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм

10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм