Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга қанча аҳоли тўғри келади
14:10, 03 Февраль 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,2 киши тўғри келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига ортган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (1 январь ҳолатига):
- 2021 йил – 78,6 киши;
- 2022 йил – 80,2 киши;
- 2023 йил – 82 киши;
- 2024 йил – 83,6 киши;
- 2025 йил – 85,2 киши.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 236 704 кишини ташкил этган.
Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81 млрд доллардан ошди.