999,9 пробали олтин ва кумуш тангаларнинг аверс қисмида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг логотипи, классик футбол тўпи ҳамда «Тарихий зафар. Ўзбекистон футболи жаҳон чемпионатида - 2026» деган ёзув жойлаштирилган.
Реверс қисмида эса миллий терма жамоанинг рамзи бўлган бўри тасвири акс эттирилган. Терма жамоа мухлислар орасида «Оқ бўрилар» номи билан машҳур.
Тангалар чекланган тиражда чиқарилган: 100 дона олтин ва 1000 дона кумуш танга. Улар мамлакат бўйлаб тижорат банкларининг 690 та бўлими орқали сотувга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил футбол бўйича жаҳон чемпионатида тўртта терма жамоа — Иордания, Кабо-Верде, Кюрасао ва Ўзбекистон илк бор иштирок этмоқда.