Ушбу таҳлил бахтиёрлик ва субъектив фаровонликка қаратилган бўлиб, унда сўнгги йиллардаги бахтиёрлик билан боғлиқ трендлар ва мамлакатлар рейтинглари акс этган.
Ўзбекистон мазкур рейтингда 143 мамлакат орасида 43-ўринни эгаллаб, МДҲ мамлакатлари орасида етакчилик қилган. 2023 йилда эса Ўзбекистон мазкур рейтингда 54-ўринни эгаллаган. Жорий йилда ҳолат 0,18 пунктга яхшиланган.
Болалар ва ўсмирлар фаровонлиги таҳлилида, 15-24 ёшдагиларнинг бахтиёрлик даражаси 25 ёки ундан юқори ёшдагиларга нисбатан юқори экани кузатилади.
Ҳисоботнинг кексалар билан боғлиқ бўлимида 2050 йилгача кексалар сонининг 2 баравар ортиши, ўз навбатида, уларнинг фаровонлиги ва руҳий саломатлигига урғу берилган.