Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

TASHKENT. Kazinform — Халқаро Dealroom.co платформаси томонидан эълон қилинган Q2/H1 2026 Venture Capital Report натижаларига кўра, Ўзбекистон венчур инвестициялар ҳажмининг йиллик ўсиш суръати бўйича дунёда 1-ўринни эгаллади, деб хабар беради UzA .

Фото: Midjourney

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда венчур инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 539,7 фоизга ошган. Ушбу натижа билан мамлакат Кения, Австрия, Хитой ва АҚШ каби давлатларни ортда қолдириб, глобал рейтингда етакчиликни қўлга киритди.

Фото: UzA

Мазкур натижа Ўзбекистонда инновацион экотизимни ривожлантириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда технологик тадбиркорлик учун яратилаётган қулай муҳитнинг амалий самарасини яққол намоён этади.

Dealroom.co — стартаплар, венчур инвестициялар ва технологик экотизимлар бўйича дунёнинг етакчи аналитик платформаларидан бири бўлиб, унинг маълумотларидан инвесторлар, ҳукуматлар ва халқаро молиявий институтлар кенг фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар тўртинчи корхона савдо соҳасида фаолият юритмоқда.