Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, давлат ташрифи чоғида кўп қиррали ўзбек-тожик ҳамкорлигининг деярли барча соҳаларини қамраб олган жами 28 та ҳужжат имзоланган.
Икки давлат раҳбарлари Марказий Осиёда манфаатларни илгари суриш ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида минтақавий тузилмалар ва халқаро платформаларда конструктив ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро интилишларини тасдиқладилар.
Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш рамзи экани таъкидланди.
Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ошириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш, жумладан, ўзаро етказиб бериш турларини кенгайтириш ва трансчегаравий савдо зоналарини ишга туширишни тезлаштириш вазифаси қўйилди.