Давлат раҳбарлари махсус стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.
Давлат ташрифи доирасида 17 та ҳужжат имзоланди, жумладан:
- Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди билан ҳукуматлараро битим;
- Кореянинг Экспорт-импорт банки ва «Hyundai Rotem» билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш бўйича шартномалар;
- Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактабларда фан ва ахборот-коммуникация таълимини жиҳозлаш бўйича келишув;
- «Фарма Парк» инновацион фармацевтика кластери лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги келишув;
- Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Жаҳон савдо ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик баённомаси;
- Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
- Транспорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Ўзбекистон ҳудудларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Муҳим минераллар бўйича ҳамкорлик шартномаси;
- Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея қўшма қўмитаси фаолиятига кўмаклашиш тўғрисидаги битим;
- Малакали ва профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ ва Корея Экспорт-импорт банки ўртасида банклараро асосий кредит линияси тўғрисидаги шартнома ва бошқалар.
Материални Kazinformнинг ахборот ҳамкори – UZA агентлиги тақдим этди.