Мулоқот давомида кенг кўламли ҳамкорликка оид турли мавзулар қамраб олиниб, мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш, икки халқни янада яқинлаштириш йўллари муҳокама қилинди. Мустаҳкам асосга эга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда етарли салоҳият мавжудлиги эътироф этилиб, иқтисодий дипломатия томонлар учун устувор йўналиш бўлиб қолиши таъкидланди.
Музокара якунида дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режим тўғрисидаги битим имзоланди. Бу умумий саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш сари қўйилган муҳим қадамдир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дипломатик муносабат 1992 йил 23 июнда ўрнатилган. Энди давлатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очилади.