Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлат маълум қилинди
13:08, 08 Апрель 2026
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Хитой – 3,2 млрд;
- Россия – 2,1 млрд;
- Қозоғистон – 837,5 млн;
- Туркия – 413,8 млн;
- Корея Республикаси – 313,1 млн;
- Афғонистон – 298,4 млн;
- Франция – 261,0 млн;
- Германия – 208,1 млн;
- Ҳиндистон – 196,9 млн;
- БАА – 196,6 млн.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 28 та хорижий давлатдан қиймати 1,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 115,3 минг жуфт пойабзал импорт қилинган.