Ўзбекистон тарвузлари қайси давлатларга экспорт қилинди

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 15 та хорижий давлатга қиймати 40,4 млн АҚШ долларига тенг 139 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

Фото: pexels

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 15 та хорижий давлатга қиймати 40,4 млн АҚШ долларига тенг 139 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

“Экспорт қиймати 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 млн АҚШ долларига ёки 23,3 фоизга ошган”, - дейилади хабарда.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп тарвуз экспорт қилган давлатлар:

Россия — 68,7 минг тонна;

Қозоғистон — 41,9 минг тонна;

Қирғиз Республикаси — 25 минг тонна;

Беларусь — 2,1 минг тонна;

Тожикистон — 424,1 тонна;

Монголия — 286,1 тонна;

Грузия — 228 тонна;

Литва — 206,1 тонна;

Украина — 84 тонна;

Польша — 58,7 тонна;

бошқа давлатлар — 79,7 тонна.