Microsoft компанияси қарашли Иқтисодиёт ва сунъий интеллект институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 6,3 фоизни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Сурия ва Шри-Ланкадан кейин иккинчи ўринда туради. Кейинги ўринларда Тожикистон ва Туркманистон жойлашган.
Мазкур ҳисоботига кўра, Қозоғистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 13,7 фоизни ташкил этади. Шунга кўра, Қозоғистон жаҳон рейтингида 71-ўринни эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон зилзилаларни сунъий интеллект ёрдамида башорат қилишни бошлайди.