Ўзбекистон Президенти Астанага келди
11:09, 17 Сентябрь 2024
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Астана халқаро аэропортида Шавкат Мирзиевни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон раҳбари “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммити тадбирларида иштирок этади.
Аввалроқ Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон “Марказий Осиё – Германия” давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун Астанага келгани ҳақида ёзган эдик.