Саммит кун тартибига Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари киритилган.
Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Тадбир якунлари бўйича қатор қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда.
Кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 100 дан ортиқ муҳим тадбирлар ўтказилди.
Ташкилотга Ўзбекистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Туркия Республикаси аъзо, Венгрия ва Туркманистон эса кузатувчилардир.