Озиқ-овқат нархлари индекси турли давлатлардаги истеъмол саватчаси нисбий қийматини акс эттиради ва Нью-Йоркдаги нархларни 100 фоиз деб олади. Натижада индекс қанча паст бўлса, мамлакатда маҳсулотлар шунчалик арзон бўлади ва ёки аксинча.
Ўзбекистон учун индекс 26,6 га тенг, яъни мамлакатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари Нью-Йоркдагидан ўртача 73,4 фоиз арзон.
Дунёдаги энг “арзон” давлатлар қаторига Покистон, Афғонистон, Миср, Эрон ва Мадагаскар кирган.
Энг “қиммат” давлатлар эса Виржиния ороллари, Швейцария ва Исландия бўлиб қолмоқда.
МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистондан юқорироқ ўринларни Беларусь ва Украина эгаллаган, яъни ушбу давлатларда озиқ-овқат нархлари Ўзбекистонга қараганда пастроқ. Бироқ Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Молдова ва Арманистонда маҳсулотлар Ўзбекистонга қараганда қимматроқ.