Ўзбекистон Қозоғистондан 139 тонна музқаймоқ импорт қилинган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , Ўзбекистонга 2026 йил январь-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 3,3 млн долларга тенг бўлган музқаймоқ маҳсулотлари импорт қилинган, деб хабар беради Kazinform.

Фото: pixabay


“Импорт қиймати 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,9 млн долларга ошган”, - дейилади хабарда.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп музқаймоқ маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 275,3 тонна;
  • Қозоғистон – 139 тонна;
  • Хитой – 46,2 тонна;
  • Беларусь – 20,2 тонна;
  • Франция – 17,6 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 13,3 тонна.