Ўзбекистон хорижга 77,9 минг дона газплита экспорт қилган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилда 13 та хорижий давлатга қиймати 6,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 77 891 дона газплита экспорт қилган.

Экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан қарийб 17 минг донага ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп газплита етказиб берган давлатлар:

  • Қозоғистон – 42 931 дона;
  • Тожикистон – 22 320 дона;
  • Россия – 3 755 дона
  • Қирғиз Р. – 3 201 дона;
  • Украина – 2 549 дона;
  • Бошқа давлатлар – 3 135 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 6,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,8 минг тонна гуруч экспорт қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2025 йил январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 5,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 минг тонна лимон экспорт қилган.