Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот сотиб олмоқда
15:11, 01 Декабрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 37,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 % га ўсган.
Мазкур даврда Ўзбекистон 177 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.
2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Хитой – 11,5 млрд
- Россия – 7 млрд
- Қозоғистон – 2,7 млрд
- Туркия – 1,5 млрд
- Корея Республикаси – 1,4 млрд
- Германия – 953,9 млн
- Ҳиндистон – 941,7 млн
- Туркманистон – 753,2 млн
- Беларусь – 632,5 млн
- АҚШ – 614,4 млн
- Бошқа давлатлар – 9,6 млрд
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга асосан қайси маҳсулотлар импорт қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.