Ўзбекистон чорвачилик учун Беларусдан ер ижарага олади

Фото: Фото: ҚР Ауыл шаруашылығы

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Беларусь ҳудудида 4000 гектар экин майдонини узоқ муддатга ижарага олишга келишиб олди, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири.

Dunyo ахборот агентлиги хабар беришича, Қашқадарё вилояти делегацияси Беларусга амалий ташриф билан борди. Ташриф давомида Ўзбекистон томони Витебск вилоятининг бир қатор туманларидаги чорвачилик мажмуалари ва савдо объектлари фаолияти билан танишди.

Витебск вилоят ижроия қўмитаси раҳбарлигидаги учрашувда томонлар иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ишлаб чиқаришни яратиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, ташриф доирасида «Asl Yuksalish Savdo», «Muborak qorako‘lchilik» корхоналари ҳамда Шумилин туманида жойлашган «Сиротинск» чорвачилик фермаси билан келишувга эришилди.

Ушбу келишувга мувофиқ, ўзбек томони 4 минг гектар экин ерни узоқ муддатга ижарага олади. Мазкур ҳудудда 1000 бош йирик шохли қорамол боқиш режалаштирилган.