Унинг сўзларига кўра, мазкур чора экин мавсумида дизель ёнилғиси нархини барқарорлаштиришга қаратилган.
Ўзбекистонда дизель ёнилғиси биржа нархларининг ўсиши чеклаб қўйилди — фермерлар ёнилғини нархининг 5% гача ўсиш чегараси билан сотиб олиши мумкин. Январда ушбу турдаги ёнилғи ишлаб чиқариш 33,9% қисқарган, истеъмол дизели импорти эса деярли уч баравар ошган.
— 26 февралдан бошлаб биржада фермер хўжаликлари дизель ёнилғисини кичик партияларда харид қилиши мумкин бўлган алоҳида савдо участкаси ташкил этилди. Ушбу секцияда нарх ўсишининг максимал чегараси ёнилғи бошланғич биржа нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланди, —дейилади хабарда.
Шу тариқа нарх ўсиши литими фақат фермер хўжаликларига амал қилади.
Охирги ҳафтада биржада дизель нархи деярли 10% ошди. 26 февраль куни унинг нархи бир тонна учун 13,28 миллион сўмга етди. Таққослаш учун: 20 февралда дизель ёнилғисининг ёпилиш нархи 12,53 миллион сўмни ташкил қилган.
Чакана савдода бир литр дизель нархи 11,5−12 минг сўмга етади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миграция агентлиги Россиядаги патент имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича платформа ишга туширгани ҳақида хабар берган эдик.