Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Қозоғистонда тўққизта ўтказиш пункти модернизация қилинган. «Жибек Жоли» ўнинчи пункт бўлади.
“Ўнинчи пунктни шу ойнинг ўзида якунлаяпмиз. Бу Ўзбекистон билан чегарадаги пиёдалар учун мўлжалланган «Жибек Жоли» ўтказиш пунктидир. У ўзига хос лойиҳа бўлди. Ишлар бюджет маблағлари ҳисобидан эмас, балки ҳомийлик маблағлари эвазига амалга оширилмоқда. Пиёдаларни ўтказиш қуввати кунига 70 минг кишига ва 200 та автобусга етади”, — деди Мади Такиев.
Қурултой мажлисида Мади Такиев Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида навбатлар ҳали ҳам сақланиб қолаётганининг сабабларини ҳам тушунтирди. Унинг айтишича, йўловчилар ва юк ташиш оқимининг ортиши ўтказиш пунктларига тушаётган юкламани оширмоқда.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида давлат чегарасини 650 мингта автомобиль кесиб ўтган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 20 фоизга кўп.