Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизи меҳнатга лаёқатли

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38,2 млн нафарни ташкил этган.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:

  • меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар — 12,3 млн киши (32,1 %);
  • меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 21,3 млн киши (55,8 %);
  • меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар — 4,6 млн киши (12,1 %).

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 11 630 879 нафарни ташкил этган.