Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 9,7 миллион киши (35,8 фоиз) ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олган. 11,6 миллион нафар аҳоли (42,8 фоиз) эса умумий ўрта маълумотга эга.
15 ёшдан ошган ҳар 1 000 нафар аҳолининг 120 нафари олий ва олий таълимдан кейинги, 358 нафари ўрта махсус ва касб-ҳунар, 428 нафари эса умумий ўрта маълумот олган.
Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги таълим муассасаларида етти ёшдан ошган 9,6 миллион киши таҳсил олмоқда. Уларнинг 4,95 миллиони (51,5 фоизи) эркаклар, 4,66 миллиони (48,5 фоизи) эса аёллардир.
Олий таълим муассасаларида 1,73 миллион киши таҳсил олмоқда. Уларнинг 49 фоизини аёллар ташкил этади.