Ўзбекистон 66 та давлатдан 330 млн долларлик қоғоз ва картон импорт қилган

Фото: Фото: Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 66 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 330 млн АҚШ долларига тенг бўлган 252,7 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,9 минг тоннага ошган.

2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга энг кўп қоғоз ва картон етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 112,2 минг тонна;
  • Хитой – 91,9 минг тонна;
  • Германия – 10,1 минг тонна;
  • Беларусь – 8 минг тонна;
  • Финляндия – 6,2 минг тонна;
  • Бошқа давлатлар – 24,2 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга асосан қайси маҳсулотлар импорт қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.