Ўзбекистон 6 ойда Қозоғистонга 1 714 тонна мош экспорт қилди

Фото: Фото: ЎР миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-июнь ойларида хорижга қиймати 30 млн АҚШ долларига тенг бўлган 32 859тонна мош экспорт қилган.

“Мош экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 160 тоннага камайган”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:

Хитой – 27 514 тонна

Қозоғистон – 1 714 тонна

Афғонистон – 1 017 тонна

Нидерландия – 714 тонна

Россия – 526 тонна

Бошқа давлатлар – 1 374 тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони 3,4 баробарга ошгани ҳақида хабар бергандик.