UzAuto Motors компанияси Chevrolet Onixнинг бир қатор позициялари учун нархларини оширди. Chevrolet.uz сайтидаги янгиланган маълумотларга кўра, нархлар 4,6 млн сўмдан 28 млн сўмгача қимматлашган.
Chevrolet Onix моделларининг нархлари қуйидагича ўзгарган:
- Chevrolet Onix LS MT 149 млн сўмдан 176,9 млн сўмга (12,1 минг доллардан 14,4 минг долларга);
- Chevrolet Onix 1LT MT 155 млн сўмдан 180,8 млн сўмга (12,6 минг доллардан 14,7 минг долларга);
- Chevrolet Onix 4LT LTZ Turbo AT 185 млн сўмдан 199,9 млн сўмга (15,1 минг доллардан 16,3 минг долларга);
- Chevrolet Onix Premier I 207,3 млн сўмдан 211,9 млн сўмга (16,9 минг доллардан 17,3 минг долларга);
- Chevrolet Onix Premier II 214,7 млн сўмдан 219,6 млн сўмга (17,5 минг доллардан 17,9 минг долларга) қимматлаган.