“Сув тошқин бошланганидан буён 11 194 киши, жумладан 39 222 нафар бола хавфсиз жойга олиб келинган. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 6814 киши, жумладан, 2995 нафар бола жойлашган. 11 950 киши уйига қайтди”, - деди у.
Ерасил Сайпашнинг маълум қилишича, 9 миллион 500 минг куб метрдан ортиқ қор суви насос ёрдамида чиқарилган.
“Шунингдек, 2 миллион 200 минг қоп, 1 миллион 200 тонна инерт материал ётқизилди. Бугунги кунда авария-қутқарув ишларида 33 минг 334 киши, 4 минг 66 дона техника, жумладан, 835 та сув насоси, 275 та сузиш жиҳозлари, 11 та самолёт ишламоқда”, - деди Мудофаа вазирлиги вакили.