ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Японияда 30 кундан ортиқ мактабга бормаган ўқувчилар сони 346 482 нафарга етди (2022 йилга нисбатан 15,9 фоизга кўп) ва барча ўқувчиларнинг 3,7 фоизини ташкил этди, деб хабар беради KYODO NEWS.
Япония Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда бундай талабалар сони 11 йил кетма-кет ортиб, тарихий рекорд ўрнатмоқда.
Ўқувчиларнинг мактабга бормаслигининг энг кенг тарқалган сабаби “мотивациянинг йўқлиги”, кейин эса “қўрқув ва тушкунлик”дир.
Япония таълим вазирлиги таҳлилига кўра, бу ўсишнинг асосий сабаби кўпчилик ота-оналар фарзандларини мактабга мажбурламаслиги ва мактабда алоҳида ғамхўрликка муҳтож болаларга етарлича ёрдам кўрсатилмаётганлигидир.
Бундан ташқари, 2023 йилда бу мамлакатда талабалар ўртасида безорилик ҳолатлари сони тахминан 733 000 тани ташкил этган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы