ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ўтган йили Хитойга 215 тоннадан ортиқ мол ва товуқ гўшти экспорт қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлигининг саволига ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий жавобида ёзилган.
“2024 йилда Хитойга 60,8 тонна мол гўшти, 153,6 тонна товуқ гўшти экспорт қилинди. 2025 йилнинг январь ойида эса Алмати вилояти Қарасай туманида жойлашган «Meat and Farm» МЧЖ Хитойга 35,1 тонна мол гўшти етказиб берди. Жорий йилда йил охиригача гўшт экспорти ўтган йилги даражада режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Ўтган йили Қозоғистондан Хитойга мол, от ва товуқ гўшти етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди. Шунга кўра, шу йилдан қўшни давлатга от гўшти ҳам етказиб берилиши керак.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.