Тожикистон туризмни ривожлантириш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатга 1,4 миллион сайёҳ келган.
Саёҳатчиларнинг аксарияти - ўзбекистонликлар. Яъни, Тожикистоннинг диққатга сазовор жойларига 897,3 минг киши ташриф буюрган. Бундан ташқари, ўтган йили 334 минг 500 нафар россиялик сайёҳ ушбу мамлакатга келган.
Тожикистонга ташриф буюрган Қозоғистон фуқаролари ҳам бор. 2024 йилда бу мамлакатга 34,6 минг киши саёҳат қилган. Бу 2023 йилга нисбатан 9,8 фоизга кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил якунларига кўра Қозоғистон Тожикистоннинг етакчи савдо ҳамкорлари учлигига кирди.