Жумладан, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан таълим соҳасидаги юксак ютуқлари ва Қозоғистон Республикаси олдидаги алоҳида хизматлари учун Астана шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактаби ўқитувчиси Мейрамгул Кенжеханова ва Алмати шаҳридаги №134 лицей ўқитувчиси Ирина Нестеренко «Құрмет» ордени билан тақдирланди. Шунингдек, «Edlight Academy» методисти Жанболат Жолгелдиев, Қарағанди шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактаби ўқитувчиси Қарлиғаш Жолдибаева ва «Haileybury Almaty» мактаби ўқитувчиси Владимир Жук ҳам «Құрмет» ордени билан мукофотланди.
Бундан ташқари, Ўскемен шаҳридаги Билим-инновация лицейи ўқитувчиси Айгул Сейитдаулетга «Ерен еңбегі үшін» медали берилди. Қизилўрда шаҳридаги Билим-инновация лицей-интернати ўқитувчиси Батир Жарқин, Талдиқўрғон шаҳридаги №24 лицей ўқитувчиси Меруерт Абаева, Павлодар шаҳридаги Билим-инновация лицей-интернати ўқитувчиси Олжас Амзеев ва Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактаби ўқитувчиси Бахит Мамишев «Шапағат» медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ва совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар ҳамда талабалар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.