Маълумотнома-энциклопедик тўплам «Қозоғистон ички ишлар органлари ва Миллий гвардия фахрийлари ташкилоти» жамоат бирлашмаси ташаббуси ва ички ишлар вазири Марат Ахметжанов кўмагида чоп этилди.
Тадбирда таниқли космонавт, Халқ Қаҳрамони Тоқтар Аубакиров ва собиқ Ички ишлар вазири, Халқ Қаҳрамони Қайирбек Сулейменовлар иштирок этди.
Фахрий меҳмонларга халқимизга тинчлик-хотиржамлик бахш этган қаҳрамонлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи китобни тақдим этиш шарафи берилди.