Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният ўрта бўғин кадрлари ҳисобланган санитар шифокорларнинг маоши оширилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири .
“Санитар-эпидемиология мутахассислари энди давлат хизматчилари. Ўтган йилдан бошлаб барча давлат хизматчиларининг иш ҳақи ошди. Энди бу соҳада ишлаётган ўрта бўғин ходимларининг маошини 16 фоизга оширишни режалаштиряпмиз”, - деди Ажар Ғиният.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишга қаратилган Ҳукумат қарори эълон қилинган эди.
Муаллиф: Асқар Алихан
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.