А.Мухин масс-стартда иккинчи бўлди ва кумуш медални қўлга киритди. У ўқ отиш масофасида тўрт марта ўтказиб юборди (0 2 2 0) ва бу йўналиш чемпиони – франциялик Аксел Гарниердан 24,8 сония ортда қолди. Норвегиялик биатлончи Эрьян Мосенг бронза медалига сазовор бўлди.
Бундан ташқари, масс-стартда иштирок этган Кирилл Бауэр тўртинчи, Вадим Куралес еттинчи, Бекентай Турлибеков 19-ўринни эгаллади.
Биатлон. Эркаклар
Масс-старт. 15 км.
1. Аксель Гарнье (Франция) — 39:53.7 (1 0 0 0)
2. Александр Мухин (Қозоғистон) — 24.8 (0 2 2 0)
3. Эрьян Мосенг (Норвегия) — 32.3 (0 2 2 1)
4. Кирилл Бауэр (Қозоғистон) — 53.6 (0 0 2 0)
7. Вадим Куралес (Қозоғистон) — 1:13.5 (0 1 2 1)
19. Бекентай Турлибеков (Қозоғистон) — 4:23.5 (1 2 3 1).