Тегишли қарорга асосан, Улитау вилоятининг ҳудуди 18 миллион квадрат метрни ташкил этади.
Янги вилоятга ҳудудий аҳамиятга эга учта шаҳар - Жезқазған, Қоражал ва Сатпаев, шунингдек, иккита туман Жанаарқа ва Улитау киради.
Қарағанди вилояти таркибига Қарағанди, Балхаш, Саран, Темиртау, Шахтинск ва Приозёрск шаҳарлари, шунингдек етти туман: Абай, Ақтоғай, Буқар Жирау, Қарқарали, Нура, Осакаров ва Шет киради.
Эслатиб ўтамиз, 16 мартда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида Абай, Улитау ва Жетису вилоятларини ташкил этишни таклиф қилган эди.