«Ҳозирги кунда 53 та давлатда хорижий давлатлардаги ташқи сиёсат бўлими муассасалари ҳузурида 68 та округ комиссиялари ташкил этилган. Барча комиссия аъзолари тасдиқланди ва уларнинг яроқлилигини аниқлаш учун тест синовлари ўтказилди. Барча сайлов участкалари Президент сайловини ўтказишга тайёр. Маълумки, Украинадаги вазият туфайли Қозоғистон фуқаролари ва у ердаги элчихона ходимлари Варшава шаҳрида овоз беради»
, — деди ТИВ вакили.
Унга кўра, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Ташқи ишлар вазирлигига юборилган сайлов учун зарур бўлган барча бюллетенлар ва ҳужжатлар хорижий давлатлардаги муассасалар вакиллари томонидан етказиб берилди.
«Уларнинг хизмат сафарини таъминлаш бўйича барча чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилди. Мазкур участкаларда Қозоғистоннинг 12 527 нафар фуқароси овоз бериши кутилмоқда»
, — деди Жалғас Адилбаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай