Бу ҳақда Украина Президентининг Facebookдаги расмий саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилган.
«Биз бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий қиламиз. Бир дақиқа олдин мен президент Байден билан гаплашдим. АҚШ халқаро ёрдамни сафарбар қила бошлади. Бугун ҳамма сабрли бўлиши ва иложи бўлса уйда қолиши керак. Биз ишлаяпмиз, армия, Украинанинг бутун хавфсизлик сектори ишлаяпти», - деди Украина раҳбари.