Украина ҳукумати истеъфога чиқди

ASTANA. Kazinform — Украина Олий радаси Бош вазир Юлия Свириденконинг истеъфосини маъқуллади. У билан бирга Ҳукуматнинг бутун таркиби ҳам автоматик равишда ўз ваколатларини тугатди, деб хабар беради Ukrinform .

Фото: Ukrinform

Тегишли қарорни 258 нафар депутат қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Овоз беришдан олдин парламентда сўзга чиққан Юлия Свириденко депутатлар ва давлат органларига ҳамкорлик учун, Украина Президентига билдирилган ишонч учун, шунингдек, мамлакат фуқароларига қўллаб-қувватлаши ва меҳнати учун миннатдорлик билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ҳукумат фаолиятининг асосий йўналишлари аҳолини қўллаб-қувватлаш, энергетика, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш ва уй-жой-коммунал хўжалиги тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, мамлакат ичида кўчирилган фуқароларга ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган.

Бош вазир билан бирга Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Энергетика вазири Денис Шмыгаль, вице-премьерлар ва вазирлар ҳам ўз ваколатларини тугатди..

Олий рада раиси Руслан Стефанчук Юлия Свириденкога амалга оширган ишлари учун миннатдорлик билдириб, сўнгги бир йил давомида парламент ва Ҳукумат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади.

Ukrinform агентлиги маълумотига кўра, янги Ҳукумат таркибини тайинлаш масаласи 16 июлда кўриб чиқилади. Шу вақтга қадар Вазирлар Маҳкамаси раҳбари вазифасини Денис Шмыгаль вақтинча бажаради.

Юлия Свириденко Украина Бош вазири лавозимига 2025 йил 17 июлда тайинланган эди.