KAMPALA. XINHUA-Kazinform – Уганда марказидаги Виктория кўлида қайиқнинг қулаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда чоршанба куни маҳаллий полиция маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
«Тахминларга кўра, ағдарилиб кетган қайиқ бортида 34 киши бўлган. Ҳодиса эрталаб соат 05:00 да содир бўлди ва ҳозиргача 20 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди», – деди Кампала полицияси вакили Патрик Оньянго.
Унинг қўшимча қилишича, чоршанба куни эрталаб кўмир, озиқ-овқат ва балиқ ортилган қайиқ Калангала оролларидан Вакисо материкига жўнаб кетган.
Ўтган ой Виктория кўлида иккита қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган эди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы