UFC Vegas 57 турниридаги жангда Сергей Морозов бразилиялик Раулиан Паива (21-4) билан уч раунд жанг қилди ва ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бу Морозовнинг UFC турниридаги тўртинчи жангидир.
Бу бразилиялик спортчининг UFCдаги еттинчи жангидир. Аввалроқ у бошқа бир қозоғистонлик спортчи Жалғас Жумағуловни (14-7) мағлуб этганди.