Удмуртия Республикасида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланади

TASHKENT. Kazinform - Хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасига кўра , Удмуртия Республикасида кейинги йилдан мигрантларни қатор соҳаларда ишга ёллашни тақиқлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Миграция агентлиги матбуот котибига таяниб.

Фото:Мухтор Холдорбеков/ Kazinform/

Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, Удмуртияда 2025 йилда мигрантларни қуйидаги фаолият турларига жалб этиш тўлиқ тақиқланади:

  • сабзавотларни етиштириш;
  • шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;
  • такси ва ҳайдовчи билан ижарага олинадиган автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда меҳнат мигрантлари учун янги қоидалар жорий этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.