Президентлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, сармояларни жалб этиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратдилар. Шунингдек, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу ўринда «2021-2025 йилларга мўлжалланган Қизилўрда-Учқудуқ автомобиль йўли ва темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси» имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи давом этмоқда.