Биатлон бўйича эркаклар ўртасида 10 километрга спринт бўйича ўтказилган мусобақада Асет Дуйсенов, Владислав Киреев, Вадим Куралес ва Александр Мухин иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, Владислав Киреев 9 дақиқа 40,3 сония натижа билан ғолиб бўлди. Вадим Куралес эса маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва мамлакатга кумуш медални тақдим этди.
Шу билан бирга, Асет Дуйсенов ва Александр Мухин 6-7 ўринларни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон делегациясининг қишки Осиё ўйинларидаги учинчи олтин медалидир.
Аввалроқ эркаклар ўртасида фристайл-акробатика бўйича синхрон сакраш баҳсларида қозоғистонлик спортчилар Шерзод Хаширбаев ва Роман Иванов 97,92 балл тўплаб, мамлакатга иккинчи олтин медални келтирган эди.