«Ҳамкасбларимизнинг айтишича, участка комиссиялари овоз бериш кунига шай. Сайлов бюллетенлари сайлов участкаларига етказилиб, уларнинг хавфсизлиги таъминланди»
, - деди МСК раиси Нурлан Абдиров.
Шу билан бирга, комиссия раиси фуқаролар ҳамон рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиб, бошқа участкаларда рўйхатдан ўтаётганини таъкидлади.
«Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос маълумотлари бор. Аммо эртага кечки соат 18.00 га қадар гувоҳнома олиш мумкин. Мазкур референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сайлов участкаларига мурожаат қилишлари, рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олишлари ва ўзларига қулай сайлов участкасида рўйхатдан ўтиб, ўша ерда овоз беришлари мумкин. Референдум бўйича Марказий комиссия ва мамлакатнинг барча ҳокимият органлари референдумга барча имкониятларни ишга солди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, электрон тизим яратилиб, унда ҳар бир фуқаро рўйхатдан ўзини текшира олади»
, - деди МСК раиси.
Муаллиф: Марлан Жиембай