KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 1,04 тенгега қимматлашди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 435,76 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 10 июндаги расмий курси бўйича, 1 доллар 434,51 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 434,50 тенге, сотиб олиш 437,40 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 432,94 ва 435,24 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова