Туркманистон Президенти Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди
16:11, 24 Ноябрь 2025
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Астана халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни кутиб олиш учун фахрий қоровул саф тортди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Қозоғистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.