Туркияда ўтган йили июль ойида ҳаво иссиқ бўлди. Шундан сўнг Истанбулда ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилган.
Бундай иссиқ об-ҳаво охирги 85 йил ичида рекорд сифатида қайд этилган. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 1938 йилда энг юқори ҳарорат Цельсий бўйича 40 даража бўлган.
Анталия курортида ҳаво ҳарорати 37 даражага кўтарилган, мамлакат ғарбида – Измир вилоятида эса 36 даражагача кўтарилган.
Иссиқлик туфайли турк пляжлари тунда ҳам сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли билан гавжум.
Туркиянинг жануби-шарқий қисмида термометрлар айни дамда рекордларни янгиламоқда. Шанлиурфа вилоятида ҳаво ҳарорати 49 даражагача кўтарилди.
Одамлар сояда яшириниб, фавворалар ва бошқа сув ҳавзаларида чўмилишмоқда.