Тошқинлар Синоп, Бартин, Қорабуюк ва Кастамону провинцияларида содир бўлган. Туркиянинг шимолидаги Бартин шаҳрида кўприк қулаб тушди. Фавқулодда вазият оқибатида 13 киши тан жароҳати олди, бир киши юрак хуружидан вафот этди
Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, 12 та қишлоқ электрсиз қолган. Шунингдек, биноларнинг биринчи қаватини сув босган. Сув машиналарни оқизиб кетган.
Қидирув -қутқарув операцияси давом этмоқда. Сув босган уйлардан аҳоли эвакуация қилинмоқда.