Туркиянинг Ҳатай провинциясидаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 562 кишига етди
Унга кўра, жабрланганлардан 18 нафарининг аҳволи оғир.
Вазирнинг маълум қилишича, айни пайтда Ҳатайда қулаган бешта бино вайроналари бўйича қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
«Ваколатли хизматлар ходимлари ҳодиса жойида ва ўз фаолиятини давом эттирмоқда», – деди Сойлу.
Вазир фуқароларни қулаган бино ва иншоотларга кириш тақиқига қатъий риоя қилишга чақирди.
Туркия жанубидаги Ҳатай провинциясининг Дефне ҳудудида 20 февраль оқшомида содир бўлган 6,4 магнитудали зилзиладан сўнг минтақада 90 та афтершок қайд этилган бўлиб, уларнинг энг кучлиси 5,8 балл эди.
Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Сурияда содир бўлган янги зилзила қурбонларининг беш нафари ҳақида ҳам хабар берди.
Эпицентри Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида 6 февраль куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони 41 минг кишидан ошди.
Фото: aa.com.tr