Brand Finance консалтинг компанияси томонидан тузилган рўйхатга Туркиянинг Истанбул, Анталия ва Измир шаҳарлари киритилган.
Тадқиқот 20 та давлатдан 15 минг киши иштирокида ўтказилган сўровномага асосланган. У бизнес ва инвестициялар жозибадорлиги, маданий мерос, фан ва таълим, бошқарув, яшаш қулайлиги, барқарорлик каби кўплаб мезонларни ўз ичига олган.
Туркиянинг йирик ва маданий маркази Истанбул шаҳри бу рейтингда 51-ўринни эгаллади. Европа ва Осиёни боғлайдиган тарихий шаҳар сайёҳлар орасида жуда машҳур. Шундан сўнг пойтахт Анталия 93-ўринни, Измир шаҳри 97-ўринни эгаллагани маълум этилди.