«Қозоғистонлик дипломатлар ҳалок бўлган ҳамюртимизнинг жасадини Қаҳраманмарашдан Анталияга, кейинчалик Алматига олиб келиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда максимал даражада ёрдам кўрсатди. Бугун жасад Талдиқорған шаҳрига келтирилди», — дейилади ТИВ хабарида.
Барча транспорт харажатлари давлат томонидан қопланади.
Бундан ташқари, Pegasus Туркия авиакомпанияси вафот этган Қозоғистон Республикаси фуқаросининг яқинларига 90 фоиз чегирма беради.